ПЕШДОДИЙЛАР

ПЕШДОДИЙЛАР — қад. Эрондаги афсонавий шохлар сулоласи. «Бундахшин», «Динкард», «Шоҳнома» каби манбаларга кўра, Пешдодийлар сулоласи 2441 й. ҳукм сурган. «Шоҳнома»да Каюмарс, Ҳушанг, Таҳмурас, Жамшид, Заҳҳок, Фаридун, Манучеҳр, Навзар, Зови Тахмосп, Гуштасплар Пешдодийлар сифатида тас-вирланган. Авестонннг «Яшт»ларида ҳамда паҳлавий тилидаги ёдгорликларда эса, улардан 7 таси санаб ўтилади, «парадата» — пешдод Ҳушангнинг унвони сифатида таъкидланади. Фирдавсий (Шоҳнома)да Пешдодийларни тарихий шахслар тарзида тасвирлаган. Пешдодийлар элни дев, аждар, ажиналар ва б. ғайритабиий кучлардан ҳимоя қилишган. Манучеҳр давридагина ўзаро ички низолар, ташқи душманга қарши кураш давом этган. Жумладан, «Шоҳнома»да унинг Афросиёб билан юрт талашиб қилган жанглари тасвирланган.

Ад.: Фирдавсий, Шоҳнома, 1-ж., Т., 1974.

Loading...