ПЕШРАВ

ПЕШРАВ (форс. — олдинда юрувчи) — 1) ашула йўлларида чолғу муқад-дима вазифасини бажарувчи куй ту-зилмаси. Бастакорлик ижодиёти ривожланиши жараёнида Пешрав мустақил чолғу куй сифатида шаклланган. 14 — 17-а. ларда «Пешрав» номи айрим ашула намуналарига ҳам ишлатилгани маълум;

2) Шашмақом ва Хоразм мақомлари таркибидаги чолғу қисм номи. Шашмақом мажмуасидаги Дугоҳ ма-қоми мушкилот бўлимида Пешрави Дугоҳ асари мавжуд. Хоразм мақомларида Пешрав асосий чолғу қисмларидан бири ҳисобланади;

3) куй ривожи воситаси, ус-луби. Унга кўра, ҳар навбатдаги юқорироқ жойлашган пардалардан бири забт этилиб, поғонама-поғона пастга қараб силжиш орқали таянч пардагача кай-тиб келинади. Деярли барча мумтоз чолғу куйларда Пешрав воситаси қўлланилган. Кенг маънода мақом чолғу йўллари Пешрав услуби таъсири остида басталанган. Пешрав тожик, уйғур, озарбайжон, турк, эрон, араб ва б. шарқ халклари мусиқасида ҳам катта ўрин тутади. 20-а. узбек бастакорлари (Т. Жалилов, Ю. Ражабий, К. Жабборов ва б.) П. ху-сусиятларидан фойдаланиб ашула, оммабоп қўшиқлар яратишган.

Равшан Юнусов.

Next Article

ПЁРСЕЛЛ