ПЕШТОҚ — Мадраса, масжид, мақбара, карвонсарой ва б. биноларнинг олд томони — кириш қисми. Пештоқ бинонинг ҳашаматли баланд, безакдор меъморий бўлаги бўлиб, одатда, бино девори сатҳидан бир оз бўрттириб чиқарилади. Асосий ўринни марказий равоқ, унинг икки ёнидаги даҳанаси ва тепасидаги икки учбурчак қанос ва ки-тоба ташкил этади. Ўрта Осиёда сақланиб қолган Пештоқ ларнинг энг кад. наму-наси Аработамақбарасиладпр. Пештоқ кошин ва сиркор парчинлар, гириҳ ҳамда ди-ний ва фалсафий мазмундаги китобалар билан безатилган. Улуғбек мадрасаси, Шердор Мадраса, Тиллакори Мадраса, Абдулазизхон мадрасасп Пештоқ лари ўзига хос миллий меъморлик услубида сер-ҳашам безатилган.