ПЕТРОДВОРЕЦ (1944 й. гача Петергоф) — РФ Ленинград вилоятидаги шаҳар. Санкт-Петербург шаҳар маъмуриятига қарашли, Фин қўлтиғининг жан. соҳилидаги пристань. Т. й. станцияси (Новий Петергоф). Соатсозлик з-ди бор. Ахрлиси 81,8 минг киши (1998). Саройбоғ музей қўриқхонаси, Петродворец даги дастлабки қурилишлар Пётр I буй-руғига биноан, 1709 й. да бошланган. Подшо бу ерда ёзги қароргоҳ яратишни мақсад қилган. Унда дунёга машҳур сарой-боғ ансамблини вужудга келтиришда хориждан чақирилган кўплаб меъмор ва боғбон, рассом, наққош, ҳайкалтарош ва б. мутахассислар кат-нашган. Ансамблнинг маркази — Катта Сарой. У денгиз бўйидаги тепаликка дастлаб икки қаватли қилиб солинган (1714—28), 1747—52 й. ларда саройни В. В. Растрелли барокко услубида кайта курган ва кенгайтирган. Саройнинг жан. томонида 5 фавворали Юқори боғ (15 га), шим. томонида Пастки боғ (102,5 га) жойлашган (иккаласи ҳам 1714 — 25). Пастки боғда улкан фавворалар мажмуоти бор. Сарой қаршисига катта шаршара қурилган бўлиб, у кўплаб фавворалар, тилларанг жез ҳайкаллар, барельефлар, вазалар билан безатилган. Катта шаршара «Самсон чўмичи» деб аталган ҳовузга оқиб тушади. Ҳовуз ўртасида «Шер оғзини йиртаётган Самсон» номли монументал ҳайкаллар гу-руҳи жойлашган «Чўмич» атрофига итальян фавворалари («Косалар») ва колонналар (1803) ўрнатилган. Катта шаршара атрофидан турли томонга қаратиб тўғри ва узун хиёбонлар қурилган. Шим. томонга кетган 2 та хиёбон канални айланиб, «Чўмич»дан денгиз томонга, шим.-ғарбга кетган хиёбонлар «Момоҳаво» фавворасига ва Эрмитаж павильонига (1721—26, меъмор И. Ф. Браунштейн) олиб боради. Шим.-шарққа кетган хиёбон «Одамато» фавворасига ва Монплезир сарой мажмуасига (1714—26) олиб боради. 18-а. да ва 19-а. охирида сарой ва павильонли, манзарали боғлар яратилган [Англия боги, 1774—94, меъмор Ж. Кваренги, Александрия боғи, 1826—29, меъмор А. А. Менелас, Александр боғи (1830)]. 1941—44 й. ларда, уруш даврида не-мис фашистлари томонидан вайрон қилинган Петродворец дастлабки лойиҳа асосида қайта тикланди. 14 фаввора ва каскад (зинапояли ариқ)лар ишга туширилди, сарой ва павильонлар таъмирланди.