ПЕТРОСЯНЦ Ашот Иванович (1910.10.5, Мари — 1976.2.3, Москва, Тошкентда дафн этилган) — дирижёр, педагог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1950). Тошкент консерваториясини тугатган (1954). Ҳамза номидаги мусиқа билим юртида ўқитувчи (1936—49), Тошкент консерваториясида халқ чолғу асбоблари ка-федрасининг ташкилотчиси ва мудири (1948 й. дан), проф. (1970). 1935 й. дан ўзбек (шунингдек, қирғиз, қорақалпоқ ва б.) анъанавий чолғулари реконст-рукцияси устида иш олиб борган. П. Ўзбек давлат филармониясининг ре-конструкцияланган ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестрининг асосчиларидан ва бадиий раҳбари, бош дирижёр (1938—41, 1943—58). Дарсликлар, ўқув қўлланмалар муаллифи.