ПЕТРОТЕКТОНИКА

ПЕТРОТЕКТОНИКА, тоғ жинсларининг микроструктурали таҳлили — петрографиянинг динамометаморфизмлашган жинслар — тектонитларни урганадиган булими. Петротектоникага немис олими Б. Зандер асос солган (1930). Бунда геологик кесимдаги урганилаётган жинедан намуналар олинади ва шлифлари микроскопда урганилади ҳамда натижалари стереографик жадвалга туширилади. Олинган графиклар таҳлили тоғ жинсларининг деформация булганлиги ва метаморфизмланиш жараёнларининг сабабларини урганишга имкон беради. Диаграммаларни тўлиқ дешифровка қилиш (уқиш) учун турли минераллар ва тоғ жинсларининг пластик деформацияланишини урганиш мақсадида юқори босим ва т-ра шаро-итларида керакли қўшимча экспери-ментлар бажарилади.