ПЕТТИ

ПЕТТИ (Petty) Уильям (1623.26.5, Ромси ш., Хэмпшир — 1687.16.12, Лондон) — инглиз классик сиёсий иқтисодининг асосчиси. Лейден, Париж ва Оксфорд ун-тларида тиббиётдан таълим олган. У серқирра қобилиятга эга бўлиб, 1647 й. да нусха кўпайти-радиган машина ихтиро қилган. 1649 й. да физика дри илмий даражасини олган, 1651 й. да му-сиқа ва анатомиядан проф. Петти йирик ер эгаси эди. П. Англияда 17-а. да бўлиб ўтган буржуа ин-қилобидан кейин ўз ҳокимиятини мус-таҳкамлаб олган инглиз буржазиясининг назариётчиси сифатида танилди. «Солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги рисола» (1662), «Сўз донишмандлар-га» (1665) «Ирландиянинг сиёсий ана-томияси» (1672), «Пул ҳақида сўз» (1682), «Сиёсий арифметика» (1683) каби асарларида қийматнинг меҳнат назариясини асослаб берди. Петти меркан-тилистлардан фаркли равишда, бойлик манбаи муомала соҳасида эмас, и. ч. да деб ҳисоблаган. Петти жамиятнинг иқтисодий тараққиётини объектив крнунларга боғлиқ деб қарайди, лекин иж-тимоий ва иқтисодий крнунлар табиат қонунларига ўхшаш абадий ва узгармасдир, деб изоҳлайди. Петти иқтисодий ҳодисаларни таҳлил қилишда табиатшунослик фанларининг тадқиқот усулларидан фойдаланди ва уни статистик таҳлил б-н тўлдирди. Петти меҳнатнинг қиймат назариясини биринчи бўлиб асослаб берган.

Петтининг «Меҳнат бойликнинг отаси, ер эса унинг онасидир» деган фикри бутун дунё иқтисодчилари томонидан тан олинади. Петти товарлар қийматини уларни и. ч. учун сарфланган меҳнат билан аниқлаш нуқтаи назаридан қўшимча қийматнинт келиб чиқиши муаммосини ҳал этишга уринди. Унинг фикрига кура, рента қўшимча қийматнинг умумий шакли бўлиб, ер рентаси ва пул рентаси (фоиз) тар-зида намоён бўлади. Петти дифференциал ер рентаси муаммосини иқтисодчи олимлар орасида биринчи бўлиб ўрганди, ернинг баҳоси тўғрисидаги масала ҳам Петти томонидан илмий жи-ҳатдан тўғри қўйилди. Петти давлат статистика хизмати тузиш зарурлиги масаласини кўтарди ва статистик маълумот тўплашнинг айрим йўналишларини белгилаб берди.