ПЬЕЗОЭЛЕКТР (юн. piero — босаман, қисаман ва электр) , пьезоэлектр эффект — баъзи диэлектрикларнинг механик кучланишлар таъсирида қутбланиши (тўғри пьезоэлектр эффект) ва электр майдон таъсирида механик деформацияланиши (тескари пьезоэлектр эффект) ҳодисасининг юзага келиши. Тўғри ва тескари пьезоэлектр эффектлар фақат пьезоэлектрикларда мавжуд. Пьезоэлектр эффектлар симметрия марказига эга бўлмаган кристалларда кузатилади. Пьезоэлектрни 1817 й. да француз кристаллографи ва минерологи Р. Ж. Гаюи (1743—1822) кальцит кристалларида кузатган. Пьезоэлектрни ҳар тарафлама 1880 й. да акаука Ж. ва П. Кюрилар кварц кристаллида кузатганлар. 1500 дан ор-тиқ моддада пьезоэлектр ҳодисаси ку-затилган; улар ичида кварц (пьезо-кварц)дан ташқари сегнет тузи, барий титанат, аммоний дигидрофосфат, литий ниобат ва б. ҳам кенг қўлланилади. Кўпинча яна махсус технология бўйича олинган баъзи сегнетоэлектрикларнинг қаттиқ эритмалари — пьезокера-микалардан ҳам фойдаланилади. Пье-зоэлектриклар радиотехника, акустика, радиофизика ва б. соҳаларда кенг қўлланилади.