ПЬЕЗОГЕОФОН

ПЬЕЗОГЕОФОН (юн. piezo — қисман ва геофон) — тоғ жинслари орасида тарқаладиган товуш тўлқинларини қабул қилиш учун мўлжалланган ас-боб. Унда қабул қилувчи қурилма ва-зифасини пьезоэлектрик датчик бажа-ради. Пьезогеофон бирон бир металл нарса билан тоғ жинсларига урилганда пайдо бўладиган тўлқинларни 70 м чамаси масофадан қабул қилади. Пьезогеофон мас, шах-таларда тоғ жинслари тўсатдан ўпирилиши натижасида фалокат юз берганда, кон хизматчилари сигнал юборган жойини аниклашда ишлатилади. Пьезогеофон тоғкон қутқарув хизма-ти қисмларининг жиҳозлари жумласига киради.

Loading...