ПЬЕЗОМАГНЕТИЗМ

ПЬЕЗОМАГНЕТИЗМ (юн. piezo — босаман, қисаман ва магнетизм) , пьезомагнит эффект — ташқи босим таъсирида моддада магнитланганлик хусусиятининг ҳосил бўлиши. Пьезомагнетизм моддаларнинг магнит структурасига боғлиқ. Пьезомагнетизм фақат антиферромагнит кристаллар (MnF2, CoF2 ва Ғе2О3)да кузатилади. Бу кристалларда магнитланганлик катталиги эластик кучланишга пропорционал-дир. Пьезомагнетизмга тескари эффект — антиферромагнетикларнинг чизиқли магнито-стрикция эффекти ҳам мавжуд. Бу эффект ташқи кучланишлар таъсирида кристалл ўлчами ўзгаришининг магнит майдонига пропорционал бўлади.

Loading...