ПИАУИ — Бразилиянинг шим.-шарқий қисмидаги штат. Майд. 252,3 минг км2. Ахолией 2,8 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Терезина ш. П. Бразилия ясситоғлигининг шим. ён бағирларида жойлашган. Рельефининг аксари қисми қумли плато бўлиб, бал. 200 — 500 м. Иқлими тропик, қурғоқчил иқлим. Ўртача ойлик т-ра 24—28°. Йиллик ёғин 400 мм, шим. да 1500 мм гача. Иқтисодиётининг етакчи тармоклари — ўрмончилик ва қ. х. Сохдл қисми ва Парнаиба дарёси водийларида мак-кажўхори, дуккаклилар, пахта, шоли, маниок, шакарқамиш, тамаки экилади. Чорвачиликда чўчқа, эчки, қўй бо-қилади. Штат пальма мойи и. ч. бўйича етакчи ўринда. Озиқ-овқат, кўн-тери, пахта тозалаш корхоналари мавжуд. Денгиз сувидан туз, гипс олинади. Минерал булоклар бор.