ПИЧАН

ПИЧАН — экма ёки табиий ўрилган ўтни қуёш нурида ва шамоллатиб қуритиб тайёрланадиган дағал хашак. Ўртача намлиги 15—17% ни ташкил этади. Куз-қиш даврида ҳамда моллар боғлаб боқилганда ўтхўр ҳайвонларнинг асосий озуқаси. Пичан тайёрлаш чорва учун озуқа жамғаришнинг энг қад. ва кенг тарқалган усули. Ботаник таркибига кўра, Пичан дуккакли, ғаллагулли, дуккакли-ғаллагулли, аралаш ўтли, дуккакли аралаш ўтли турларга бўлинади. Пичаннинг тўйимлилиги унинг таркибидаги турли ўтлар, ўсимликлар гуруҳлари нисбатларига боғлиқ. Беда, вика, бетага, қўнғирбош, оқсўхта ва б. ўтлар Пичани энг қимматли ҳисобланади. Чўлда ўсган ўтлар пичани ботқокли пичан-зорларникидан анча тўйимлироқ бўлади. Дуккакдошлар шоналаётган ёки гуллай бошлаган фазасида, ғаллагуллилар бошоклаётганда ўрилса сифатли Пичан чиқади. Пичаннинг тўйимлигига ўтлар баргининг тўкилмаслиги ҳам таъсир қила-ди, чунки баргларда протеин ва минерал моддалар поядагидагига қараганда анча кўп. 100 кг экма дуккакли ўтлар Пичан ида 50 озуқа бирлиги, 9,2 кг ҳазм бўлувчи протеин, 1000—1500 г кальций, 200—220 г фосфор, каротин, В,, В2, Д витаминлари бор. Экма ғаллагулли ўтлар пичанида протеин ва кальций кам бўлади. 100 кг ўтлоқ пичанида уртача 45,8 озука бирлиги, 4,9 хазм бўладиган протеин, 600 г кальций, 210 г фосфор бор.

Пичан молларга тўғридан-тўғри (қайта ишланмай), асосан, кавш кайтарувчи моллар ва отларга майдаланган ҳолда аралаш озуқаларга қўшиб берилади. Пичаннинг сифати унинг ранги, ҳиди, тозалиги ва майинлигига қараб аникла-нади. Яхши пичан кўк, сарғиш-кўк бўлади. Ўз вақтида йиғиштириб олинган қуруқ Пичан баъзи ўтларнинг ўзига хос хушбўй ҳидига эга бўлади. Агар узоқ вакт қуёш нурида қолиб кетса сарғайиб, ёмғир теккан, нам ҳолида йиғиштириб олинган бўлса моғор хддли бўлиб қолади. Пичан ташишга ва сақлашга қулай бўлиши учун боғ қилиб боғланади ёки машинада прессланади. Пичан махсус шаклларда ғарамланади. Ғарамга босилган Пичан, массасини аниклашнинг энг тўғри йўли тарозида тортишдир. Бунинг иложи бўлмаса ғарам ҳажми аникданади. 1 м3 беда П. и массаси ўртача 75 кг деб қабул қилинган. Умумий ғарам микдори шунга қараб ҳисоблаб чиқилади.

Loading...