ПИЕЛОНЕФРИТ

ПИЕЛОНЕФРИТ (юн. pyelos — жом ва nephros — буйрак) — буйрак ва буйрак жомининг яллиғланиши (пиелит). П. мустақил равишда ёки сийдик юришини қийинлаштирувчи сийдик-таносил системаси касалликлари (простата бези аденомаси, сийдик тоши касаллиги ва б.) натижасида вужудга келиши мумкин. Пиелонефрит турли инфекцион касалликлар оқибатида ҳам пайдо бўлади. Болаларда кўпинча грипп, зотилжам ва нафас органларининг бошқа касалликлари туфайли рўй беради. Аёлларда ҳомиладорлик вақтида катталашган бачадон сийдик найларини эзиши натижасида сийдикнинг юриши қийинлашиб, Пиелонефрит вужудга келиши мумкин. Кўпинча ҳомиладорлик даврида илгари сира билинмасдан кечган ва вақгида аниқданмаган сурункали Пиелонефрит авж олади.

Пиелонефрит буйрак тўқимасига касаллик микроблари кириши натижасида вужудга келади. Микроблар уретрит ёки цис-титда сийдик найи бўйлаб юқорига кўтарилади ёки организмда яллиғланган жойлар бўлганида, шунингдек, ангина, тонзиллитда ёки тишлар чи-риганида инфекция кон томирларидан бориб, буйракка киради.

Бирламчи ва иккиламчи Пиелонефрит фарқ қилинади. Бирламчи Пиелонефритда микроблар организмдаги йирингли манба (тонзиллит, чипқон ва б.)дан кон орқали буйракка таъсир этиши мумкин. Иккиламчи Пиелонефрит сийдик йўллари яллиғланганда вужудга келади.

Ўткир ва сурункали Пиелонефрит бўлади. Эт увушиб, кучли титраш, иситмалаш, каттик терлаш, белнинг бир томонида ёки умуртқа поғонасининг икки ёнида оғриқ пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, оғиз қуриши, мускулларнинг безиллаб туриши ўткир Пиелонефритга хос белгилардир. Сийдик текширилганда ундан лейкоцитлар ва микроблар кўп топилади. Сурункали Пиелонефрит узок, йиллар давомида ҳеч қандай белгиларсиз кечиши мумкин, уни фақат сийдикни текширгандагина билинади. Сурункали Пиелонефритда бедда бир оз оғриқ бўлади, бош тез-тез оғриб туради. Баъзан сал иситма чиқади. Сурункали Пиелонефрит вақтвакти билан кучайиши мумкин. Бунда ўткир Пиелонефритга хос белгилар пайдо бўлади. Сурункали Пиелонефрит ўз вақтида даволанмаса, буйрак тўқимаси аста-секин бузилади, буйракнинг сийдик аж-ратиш функцияси ўзгаради, натижада (агар иккала буйрак касалланган бўлса) организм азотли чиқиндилар билан заҳарланади (қ. Уремия). Ўткир Пиелонефрит билан оғриганда бемор, одатда, фақат касалхонада даволанади. Врач буюрган режимга риоя килинмаса, касаллик сурункали шаклга ўтади. Сурункали Пиелонефрит билан оғриганда беморлар доимо врач кузатувида бўлиши ва у буюрган режим ҳамда даво тадбирларига тўлиқ амал қилишлари лозим, жумладан, парҳез буюрилади, дудланган, зираворли, консерваланган махсулотлар, аччиқ нарсалар, спиртли ичимликлар ман этилади. Ош тузини камрок, истеъмол қилиш керак.

Касалликнинг олдини олиш учун турли юқумли касалликларни ўз вақтида даволатиш, организмдаги инфекция ўчокларини йўқотиш, организмни чиниқтириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳомиладорлар вақтивакди билан аёллар консультациясига бориб сийдикни ботбот текширтириб туришлари лозим.

Loading...