ПИФАГОР

ПИФАГОР (тахм. мил. ав. 580, Самос — 500, Метапонт) — юнон математиги, файласуф, қулдор аристократиянинг ғоявий тарғиботчиси. 530 й. дан Жан. Италиядаги Кротоне ш. да, кейинроқ Метапонт ш. да яшаган. Крото-неда фалсафий мактаб, сиёсий партия ва диний биродарликни мужассамлаштирган иттифоқ (пифагорчилар итти-фоқи) тузади. Пифагор фалсафасида сон барча нарсанинг моҳияти, олам эса сонлар ва улар орасидаги муносабатларнинг гармоник системаси, деган ғоялар илгари сурилган.

Мат. тарихида Пифагор геометрияга систематик исбот тушунчасини киритиб, уни абстракт фан даражасига кўтарган, тўғри чизиқли шакллар геомет-риясини тузган, ўхшашлик ҳақидаги таълимотни яратган, тўғри бурчакли учбурчак қақидаги теоремани исботлаган (бу теорема П. дан 1500 йил илгари Миср ва Бобилда исботсиз маълум бўлган) (қ. Пифагор теоремаси), айрим мунта-зам кўпбурчак ва кўпёқликларни ясаган деб ҳисобланади. Одатда, жуфт ва тоқ, губ ва мураккаб, мукаммал сонлар, арифметик, геометрик ва гармоник пропорциялар Пифагор номи билан боғла-нади. Пифагор мактабининг мат. ни системалаштиришдаги роли катта бўлган.

Ад.: История математики древнейших времён до начала XIX столетия, т. 1., М., 1971.

Prev Article

ПИТТИ