ПИГМЕНТАЦИЯ

ПИГМЕНТАЦИЯ (лот. pigmentum — бўёқ, ранг) — одам териси, кўз қорачиғи, сочи ва жунининг пигментлар билан бўялиши. Инсон тўқималарининг ранги ундаги ҳар хил пигментлар миқдорита боғлиқ. Тери, соч ва кўз қорачиғининг ранги пигмент — меланин билан белгиланади. Тери, кўз қорачиғи ва соч тусининг ҳар хил бўлиши бу аъзолардаги меланиннинг миқдори ва қандай жойлашишига боғлиқ. Уларда меланиннинг бўлмаслиги альбинизм ҳодисаси-дир. Умр мобайнида Пигментация бир неча бор ўзгариб туради. Меланин терига жигарранг туе беради. Ранг қуюклигидаги фарқлар меланиннинг миқдори ва жойлашишига боғлиқ. Ранг даражасидаги фарқларга турар жой шароитининг ҳар хиллиги (ўрмон ва очиқ жойларда яшаш) ҳам сабаб бўлади. Ташқи таъсирлар ту-файли тери рангидаги индивидуал та-фовутлар қанчалик муҳим бўлмасин, гу-руҳлараро фарқлар биринчи ўринда туради ва терининг ранги ирқий систематикада асосий хусусиятлардан бири ҳисобланади.

Соч туси қобиқ қатламидаги меланин моддасининг микдори ва ҳолати билан белгиланади. Қобиқ қатлам ҳужайраларида донадор пигмент қанча кўп бўлса, соч шунча қора бўлади: аралаш пигмент сочга кизил туе беради. Кўз қорачигининг сарғиш ёки қора тусда бўлиши пигмент миқдорига ва унинг қандай теранликда жойлашганига боғлиқ. Пигментнинг олд қатламларда жойлашиши кўз қорачиғининг сариқ ёки оч сариқ тусда бўлишини таъминлайди. Кўз қорачиғида пигмент нотекис жойлашган бўлса, турли хил ранглар келиб чиқади.