ПИГМЕНТЛАР

ПИГМЕНТЛАР (лот. pigmentum — бўёқ) — 1) (биологияда) орга-низмлар тўқималари таркибига кирадиган бўёқ бирикмалар. Пигментлар ранги улар молекуласи таркибидаги қуёш спект-рининг кўзга кўринадиган нурларини (380—750 нм) танлаб ютадиган хромофор гуруҳи б-н боғлиқ. Пигментлар цитохромлар, каталаза ва б. ферментлар, мембрана структурам таркибига киради, оқсиллар ва липидлар билан бирга комплекс қосил қилади. Ҳужайрада Пигментлар мах-сус тузилмалар (хлоропластлар, хромопластлар ва б.) ичида, баъзан ҳужайра ширасида бўлади. Кўпчилик ҳайвонларда махсус Пигментлар ҳужайралари мавжуд. Пигментлар фотобиол очиқ жараёнларида (фотосинтез, кўриш, фоторегуляция) катта аҳамиятга эга; нафас олишда иштирок этади (гемоглобин, цитохромлар, хромогенлар), организмни ультраби-нафша нурлар таъсиридан сақлайди (ўсимликларда — каротиноидлар ва флавоноидлар, ҳайвонларда — мела-нинлар), ҳайвон ва ўсимликлар рангини белгилайди. Пигментлардан озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида фойдаланилади. 2) (кимёда) — сувда, органик эри-тувчиларда, парда ҳосил қилувчи мод-даларда ва б. бўяладиган муҳитларда эримайдиган (бўягичлардан фарқли ўлароқ) юқори дисперс кукунсимон бўёвчи моддалар. Пигментлар материалларни коррозиядан саклайдиган плёнкаларнинг хоссаларини яхшилайди. Органик Пигментлар — кимёвий тузилиши турлича бўлган синтетик бўёқ моддалар. Монова дисазопигмент маҳсулотлари муҳим аҳамиятга эга. Булар яшилсариқ рангдан тўқ қизил ранггача бўлади. Фтало-цианин Пигментларнинг ранги оч зангори, чидамлиги билан бошқа Пигментлардан ажралиб туради. Сариқ рангдан яшил ранггача бўлган оловбардош полициклик Пигментларнинг ҳам аҳамияти катта. Анорганик Пигментлар — таркибида кўп миқдорда те-мир оксидлари, синтетик маҳсулотлар, оз миқдорда сульфидлар, селенидлар, оксидлар ва хроматлар бўлган табиий минераллар. Анорганик Пигментларнинг ранги бўғиқ, органик Пигментларга қараганда кам татимли, зичлиги катта, ёруғлик-ка чидамли. Пигментлар, асосан, лок-бўёқ ма-териаллар (мас, эмаллар, бўёқлар, жумладан, босмахона бўёқлари ва бадиий бўёклар), шунингдек, пластмассалар, резиналар, қурилиш материаллари, силикат сирлар (фақат анорганик Пигментлар), косметик препаратлар ва б. тайёрлашда, сунъий ва синтетик толаларни бўяшда, сунъий чарм ва газламаларга босма ранг беришда кўплаб ишлатилади.

Loading...