ПИЛЛА НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ

ПИЛЛА НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ — наслли ва саноатбоп тут ипак қурти тухумлари олишга мўлжалланган пилла етиштирадиган хўжаликлар. Пилла наслчилик хўжалигида пилладан ташқари тут уруғи, тут ни-ҳоли ва кўчатлари ҳам етиштирилади. Пилла наслчилик хўжалигида етарли озуқа базасига эга бўлиш учун тутзорлар, махсус зарур асбоб-ускуна ва иситиш воситалари билан жиҳозланган инкубаторий ва куртхоналар ташкил этилади, ипак куртининг пебрина касаллигидан холи бўлишига алоҳида эътибор берилади, таж-рибали мутахассислар ва қурт боқувчилар билан таъминланади. Пилла наслчилик хўжалигига ипак курти з-длари (қ. Ипак курти тухуми заводи) ва наслчилик стялари агрономлари ва мутахассислари агрозоотехника хизмати кўрсатади. Бундай хўжаликларда етиштириладиган пилладан пилла наслчилик стяларида (қ. Ипакчилик станцияси) суперэлита ва элита тухумлари, урутчилик з-дларида эса саноатбоп дурагай тухумлар тайёрланади.

Ўзбекистонда 10 та Пилла наслчилик хўжалиги (ширкатлар) бор (2003).

Loading...