ПИЛЛА — 1) кўпгина ҳашаротлар ғум-багининг ҳимоя қобиғи. Одатда, Пиллани личинка ғумбакка айланишдан олдин ажратган ипакдан тўқийди. Mac, пиша ўровчилар, куялар ва б. П. си. Талайгина қўнғизлар (мас, узунтумшуқ қўнғиз)нинг личинкаси Пиллани ўзи ажратган шилимшиқдан ясайди. Баъзи ҳашаротлар (мас, халтачали капалаклар) ғум-багининг ривожланиши личинка яшаган ғилофда давом этади. Кўпчилик пашшаларнинг сохта Пилласи личинка ташлаган пўстдан иборат.
Ёмғир чувалчанги, зулуклар, ўргимчаклар ва айрим моллюскалар тухуми тухум-П. ичида ривожланади; 2) ипак қуртининг ғумбакка айланишидан олдин ҳосил қиладиган қобиғи; табиий ипак олинадиган хом ашё. Тут ипак курти Пилла сининг саноат аҳамияти катта, шунингдек, хитой эман ипак қурти, айлант ипак қурти П. ларидан ҳам хом ашё сифатида фой-даланилади. Ипак қуртлари ўзидан фиброин, серицин (ёпишқоқ модда), пигмент ва б. моддалардан иборат ипак чиқариб, ўз танаси атрофида каватмақават қилиб (40 қаватгача) Пилла ўрайди. Пилла, асосан, қобиқ, ғумбак ва ғумбак-ка айланиш даврида қурт ташлаган теридан иборат. Тирик ғумбакли Пилла оғирлигининг 14—24%ни Пилла қобиғи, 75 — 85% ни ғумбак, 0,5%ни қурт ташлаган пуст ташкил этади. Бир дона Пилладан ўртача 600—800 м ипак толаси олинади. Курт зоти ва у ни боқиш шароитларига қараб Пилла узунлиги 16 мм дан 46 мм гача, эни 12 мм дан 24 мм гача, тирик (ғумбаги ўлдирилмаган) Пилла оғирлиги 1,2—3 г, қуруқ Пилла оғирлиги 0,3 — 1,3 г бўлиши мумкин.
Тут ипак қурти П. си тухумсимон, цилиндрсимон ёки урчуқсимон: оқ, оқкулранг, сариқ, пушти ва кўкиш бўлади, сув ўтказмайди. Тортиладиган Пилла капалак очмаслиги учун иссиқ ҳаво ёки буғ билан ишланиб, ғумбаги ўлдирилади, саклашда бузилмаслиги учун кури-тилади. Тирик ва қуруқ Пилла сараланмаган навли Пилла аралашмасига (1, 2-навли ва 10% дан ортиқ бўлмаган навсиз Пиллалар), навсиз Пилла ларга ва қорапачоққа ажратилади ва алоҳидаалоҳида қабул қилинади. 1, 2 – навли Пилладан калава ҳолидаги хом ипак, навсиз Пилладан ипак ип олинади. Пилла ғумбаги мўйначилик фермаларидан ҳайвонларга озуқа сифатида берилади.
Наслчилик ишлари учун Пилла ипак курти тухуми заводигй юборилади. Пиллани механик аппаратларда иссиқ ҳаво билан димлаш ва қуритиш кенг тарқалган. Ипак толанинг оз ёки кўп чиқиши ипак курти зотига ва Пилла сифатига боғлиқ (қ. Ипак).
Зоҳиджон Обиджонов.