ПИЛЛАЧИЛИК

ПИЛЛАЧИЛИКипак қурти боқиш, пилла етиштириш мажмуи; қишлоқ хўжалигининг ипакчилик саноати учун хом ашё етказиб берадиган асосий тармокларидан бири.

Пиллачилик тармоқ сифатида Пиллачилик озуқа манбаи бўлган тутзорлар барпо қилиш; тутнинг янги навларини яратиш; ипак куртининг зотлари ва дурапииарини яратиш; наслчилик ишлари, ипак курти боқиб, унинг тухумини етиштириш; ипакчилик саноати учун тирик пилла тайёрлаш; пиллани қуритиб, қуруқ пилла стандарти талабларига мое келтириб корхоналарга топшириш; пиллани дастлабки қайта ишлаш ва б. ни камрайди.

Ўзбекистонда тут ипак курти уруғини тайёрлаш, қуртини боқиш, пиллани дастлабки ишлаш (димлаш ва кури-тиш), янги курт зотлари ва дурагайларини яратишни ва тутчиликни ўз ичига олган мукаммал мажмуа яратилган. Тут ипак курти республиканинг барча вилоятларида етиштирилади. Республика худудида тут ипак курти жуда кадимдан боқилади. Айрим маълумотларга кўра, ипак курти боқиш мил. 4-а. да Хитойдан Ўрта Осиёга тарқалган. 1913 й. да Ўзбекистонда 4 минг т га яқин пилла етиштирилган бўлса, унинг 90% Фарғона водийсига тўғри келган. 1922 й. да Тошкентда «Туркипак» акциядорлик жамиятининг ташкил этилиши пиллачиликни ривожлантиришда муҳим босқич бўдди. 1927 й. Тошкент ипакчилик стяси негизида Ўрта Осиё ипакчилик и. т. института (1991 й. дан Ўзбекистон ипакчилик институты) ташкил этилди. 1930-й. ларда тут кўчати етиштиришга алохида эътибор беридди.

1940—90 й. ларда Пиллачиликда юқори ўсиш суръатларига эришилди, пилла етиштириш деярли 3 баравар кўпайди. 1991 й. да республикада 33,8 минг т пилла тайёрланди. 1993 й. дан пилла етиштириш давлат буюртмасидан чиқарилиб, уни харид қилиш эркин келишилган нархлар асосида олиб борилади. Республикада Пиллачилик тармоғида 13 ҳудудий (вилоят) «Пилла» акциядорлик бирлашма-си, 122 туманлар «Пилла» акциядорлик жамиятлари, тут уруғи, ниҳоли, кўчатлари етиштиришга ихтисослашган 10 ширкат хўжалиги, 3 та наслли уруғчилик з-ди (Андижон, Самарқанд, Фарғона), 13 пиллачилик тухумчилик з-ди (Андижон, Асака, Бухоро, Шаҳ-рисабз, Навоий, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Каттақўрғон, Фарғо-на, Қўқрн, Урганч, Хўжаобод), 8 пиллакашлик корхоналари (Тошкент «Тола», «Марғилон ипаги», Фарғона «Буюк ипак йўли», Самарқанд «Ҳужум», «Бухоро ипаги», «Наманган ипаги», «Булокбоши ипаги», «Хоразм ипаги» акциядорлик жамиятлари) фа-олият кўрсатади. 2002 й. да Республика Пиллачиликда 21500 т тирик пилла, 8290,2 т қуруқ пилла тайёрланди, 1003,2 т хом ипак, 130 т йигирилган ипак ипи ишлаб чикарилди, 415 минг қути ипак қурти тухуми тайёрланди, 1,5 млн. до-на тут кўчати етиштирилди. Тармоқда 19 мингга яқин ходимлар банд.

Тутчилик, зотли тухумчилик муаммолари ва Пиллачилик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш билан Тошкент аграр ун-ти ипакчилик кафедраси ва Ўзбекистон ипакчилик ин-ти шуғулланади.

Жаҳонда пилла етиштириш ва хом ипак и. ч. бўйича Ўзбекистон Хитой, Япония ва Ҳиндистондан кейин 4-ўринни эгаллайди. Ҳоз. кунда етиштирилаётган пилла республиканинг ҳамма пиллакашлик корхоналарини тўлиқ таъминлаш билан бирга уни чет элга сотиш имконини ҳам беради.

П. Хитой, Ҳиндистон, Япония, Корея, Бразилия, Тайвань, Покистон, Сурия, Туркия, Испания, Миср ва б. мамлакатларда ривожланган. Табиий ипак жаҳрнда ишлаб чиқариладиган тўқимачилик толаларининг фақатгина 0,5% ни ташкил этади, лекин ипак ва ипак газламаларнинг техника ва маиший турмушда кенг қўлланилиши туфайли жаҳон бозорида табиий ипакка бўлган талаб жуда юқори (яна қ. Ипакчилик саноати).

Зоҳиджон Обиджонов, Давронбек Холматов.

Loading...