ПИЛТА — 1) чивиқ каби ингичка бўртма безак йўл. Амалий безак санъати (мискарлик, дўппидўзлик ва б.)да кенг қўлланади. Жумладан, дўппидўзликда дўппининг тепа ва кизак қавилмалари, яктак, тўннинг ёқасига мах-сус сим (пилтакач)лар ёрдамида қоғоз ёки пахтани пиликсимон тиқиб бўртма ҳосил қилинади. Пилта дўппига маълум шакл беради, тўн ва яктакнинг ёқасини қаттиқ қилади. Мискарликда қум-ғон, чойдиш ва б. нинг елка ва қорнидаги безак нов ҳам Пилта деб аталади;
2) пахта, жун, ипак, зиғир толаларини бўшгина ҳимариб, чўзиб, текислаб ва тўғрилаб ҳосил қилинадиган тўқимачилик маҳсулоти (лента); пилик олишдаги хом ашё;
3) зарядларни ўт олдириш учун ишлатиладиган шнур; пилта милтиқда ишлатилган.