ПИНГВИНЛАР

ПИНГВИНЛАР (Sphenisciformes) – қушларнинг бир туркуми. Сузувчи, шўнғувчи, лекин уча олмайди. 16 турни бирлаштирувчи 6 уруғи мавжуд. Гавдасининг уз. 30—120 см, вазни 1—40 кг. Қорни ва кўкраги оқ, орқаси тўқ кўк ёки қора. Тери остидаги қалин ёғ қавати Пингвинларни совуқцан саклайди. Кўкрак мускуллари яхши ривожланган. Қанотлари тангачасимон патлар билан қопланган куракоёққа айланган. Сузганда ва шўнғиганда улардан эшкак сифатида фойдаланади. Муз ва қор устида секин қадамлаб юради. Пати майин. Антарктида ва Жан. ярим шарнинг ўрта мин-тақаларида Tapкалган. Балиқ, бошоёкли мол-люскалар, қис-қичбақасимонлар билан озиқла-нади. Колония бўлиб уя куради. 1 — 2 та тухум қўйиб, нари ва модаси навбатлашиб босади (адели тури 35 кун), кирол Пингвинлари нари тухумини (битта) панжасида ушлаб, қорнидаги тери бурма билан ўраб, иситади (65 кун давомида). Гўшти қат-тиқ, мазасиз. Териси ишлатилади. Халқ-аро табиатни муҳофаза қилиш иттифо-қининг Қизил китобига 3 тури киритилган.

Loading...