ПИОДЕРМИЯ (юн. руоп — йиринг ва дерма) — терининг йирингли касаллиги. Терига йиринг пайдо қилувчи микроблар — стафилококк ва стрептококклар, гоҳо айрим микроорганизмлар — пневмококклар, кўк йиринг та-ёкчаси ва б. нинг тушиши сабаб бўлади. Баъзан бир нечта микроорганизм бир-галикда учраши ҳам мумкин. Табиатда стафилококк ва стрептококкларнинг доимий мавжудлиги Пиодермиянинг тез-тез учрашига олиб келади. Санитариягигиена қонунқоидаларини билмаслик ёки уни қўпол равишда бузиш, тур-муш ва меҳнат шароитларидаги кам-кўст ҳолатлар (айрим касб кишиларида кумир, цемент ва б. б-н терининг мунтазам ифлосланиши), меъда-ичак, нерв системаси фаолиятининг, шунингдек, моддалар алмашинувининг бузилиши, интоксикация ва б. П. тарқалишига имкон беради. Пиодермиянинг ўткир ва сурункали, шунингдек, юза ва чуқур, стрептококкли, стафилококкли ва аралаш хиллари тафовут қилинади. Стафилококкли Пиодермияга (стафилодермиялар — бунда, асосан, соч фолликуллари ва апокрин без соҳаси зарарла-нади) фолликулит, чипқон, хўппоз, гидроденит, сикоз ва б. киради. Стрептококкли Пиодермиядан (стрепто-дермияда — тери юзаси чакаланади, но-зик пуфакчалар пайдо бўлади, йиринглайди; йиринг тезда қуриб, қора қўтирга айланади) сачратки, сарамас, лаб бичилиши, хасмол ва б. учрайди. Пиодермиянинг барча турларини даволаш деярли бир хил. Антибиотиклар, сульфаниламидлар, витаминлар, специфик ва носпецифик иммунобиологик терапия ҳамда физи-отерапевтик даво усуллари қўлланади. Ёш болалар Пиодермияга кўпроқ мойил бўлганлиги учун беморларнинг соғлом болалар билан юришига йўл қўйилмайди. Пиодермиянинг олдини олишда унга сабаб бўладиган омилни бартараф этиш мухим.