ПИПЕРИДИН (гексагидропиридин, пентаметиленимин) , C5H,,N — рангсиз суюклик. Мол. м. 85,15. Суюқланиш т-раси —9°, қайнаш т-раси 106,4° (760 мм сим. уст.). Сув ва кўпчилик органик эритувчиларга яхши аралашади. Сув билан азеотроп аралашма (қайнаш т-раси 92,8°, массасига нис-батан 35% сув) ҳосил қилади. Кучли асос, ёғ аминлари хоссаларини намоён қилади. Дегидрогенланиб пиридинта айланади. Пиридинни каталитик гидрогенлаб ёки электр кимёвий қайтариб олинади. Катализатор, вулканизацияни тезлатувчи сифатида, тиббиётда қўлланади.