ПИПИН ПАКАНА

ПИПИН ПАКАНА (Pippinus Brevis) (714—768) — франклар қироли (751 й. дан). Майордом бўлатуриб (741—751), 751 й. меровинглар сулоласидан бўлган сўнгги қиролни тахтдан ағдарган ва каролинглар сулоласига асос солган. Қиролликдан ажраб чиққан Аквитанияни бўйсундирган, арабларга қарши юриш қилиб Септиманияни тобе этган. 754 ва 756 й. ларда Италияга юриш қилган, лангобардлардан тортиб олган ерларнинг бир кисмини папага берган, бу билан Папа вилоятига асос солинган.

Prev Article

ПИНЧ-ЭФФЕКТ

Next Article

ПИР