ПИРАМИДА

ПИРАМИДА (юн. pyramidos) —1) математикада — битта кўпбурчак (асос) ва умумий учга эга бўлган уч-бурчаклар (ён ёқлар) билан чегараланган жисм. Асосининг шаклига кўра, уч бурчакли Пирамида, тўрт бурчакли Пирамида ва б. деб юритилади. Пирамида учи (Р)цж асос текислигига туширилган перпендикуляр П. нинг баландлиги дейилади. Асоси мунтазам кўпбурчак бўлиб, баландлиги асос марказига тушадиган Пирамида мунтазам Пирамида деб аталади. Мунтазам Пирамиданинг ён ёқлари бир хил тенг учбурчаклардан иборат, уларнинг баландлиги Пирамиданинг апофемаси дейилади. Пирамида ҳажми V = – 4 SH формула билан топилади; бунда, S — асоси юзи; Н — баландлиги.

Пирамида асосига параллел текислик билан кесилса, асос томонда кесик П., кесимда эса асосга ўхшаш кўпбурчак (устки асос) ҳосил бўлади;

2) меъморлик-д а — пирамида шаклида, зинапоя ёки минорасимон қилиб қуриладиган мо-нументал иншоот. Мас, қадимги Мисрда фиръавнларнинг қабрини П. шаклида қурганлар (қ. Эҳромлар).

Loading...