ПИРАНОМЕТР

ПИРАНОМЕТР (юн. руг — олов, апо — юқорида ва…метр) — ётиқ сиртга тушаётган йиғма ёки тарқоқ қуёш радиациясини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Қуёш радиацияси (нури) ни қабул қилувчи сирт сифатида манганин ва константа полосаларини кетма-кет улаб (кавшарлаб) ҳосил қилинган термоэлектр батарея ишлатилади. Батареянинг жуфт полосалари қоракуя б-н, тоқ полосалари оқ магнезия билан қопланади. Қоракуя қуёш нурини оқ магнезияга нисбатан кўпроқ ютгани учун полосалар ўртасида т-ралар фарқи вужудга келади, шунда сиртда э. ю. к. ҳосил бўлади. Унинг қуввати тушаётган қуёш радиациясига мутаносиб равишда ўзгариб туради. Радиация миқдори гальванометр билан ўлчанади. Фақат тарқоқ радиацияни ўлчаш учун асбобни тўғри тушадиган қуёш нуридан тўсадиган экран қўлланади.

Loading...