ПИРАНЬЯЛАР, пираньясимонлар (Serrasalmidae) — чучук сув баликдари оиласи. Уз. 25—60 см. Гавдаси 2 ёндан яссилашган. Жағларида ўткир тишлари бор. 15 тури Амазонка ва Ориноко дарёлари ҳавзасида, Жан. Амери-канинг шим.-шарқий қисмида тарқалган. Йиртқич, гала бўлиб яшайди. Баликдар ва б. ҳайвонларга ҳужум қила-ди; одам учун ҳам хавфли. Оддий Пираньялар тўдаси бир неча минут давомида вазни 50 кг га яқин ҳайвонни еб қўяди. Овланмайди. Айрим турлари аквариумларда боқилади.