ПИРИДИН, C5H5N — рангсиз, ўзига хос хидли органик суюклик. Мол. м. 79,1, суюкланиш т-раси —42,7°, кайнаш т-раси 115,3°, зичлиги 981,9 кг/м3 (20° да). Сув ва кўпчилик органик эритувчилар билан ҳар қандай нисбатда аралашади. Кучсиз асос, кислоталар билан тузлар ҳосил қилади. Тошкўмир смоласидан олинади. Бўягичлар синтезида, доривор моддалар ва инсектицидлар олишда, эритувчи сифатида ишлатилади. Ҳосилалари, мас, 2-метил 5-вин ил пиридин винилпиридин каучуклар тайёрлашда қўлланади. Пиридин захарли.