ПИРИМИДИН

ПИРИМИДИН, 1.3-диазин, C4H4N2 — диазин синфига оид ўзига хос ҳидли, рангсиз кристалл модда. Суюкланиш т-раси 22,5°, қайнаш т-раси 124°, кучсиз асос. Сув, спирт ва эфирда яхши эрийди. Пиримидин, одатда, 3-аминоакролеинни мочевина б-н конденсатлаб ёки 2-хлор, 2,4-дихлор, 2, 4, 6-трихлор Пиримидинни асослар иштирокида қайтариб олинади. Пиримидин ядроси витамин В,, коэнзим (ури-диндифосфатглюкоза), антибиотиклар (амицетин, блеомицин), доривор пре-паратлар (барбитуратлар, пиримидин, сульфамидлар, фторафур), кучли за-ҳарлар (тетродоксин), нуклеин кислоталар ва б. таркибига киради. Биологик жараёнларда аҳамияти муҳим.

Пиримидин асослари, пиримидинлар — пиримидиннинг гетероциклик азотли асослари ҳосилалари бўлмиш табиий бирикмалар гу-руҳи. Организмнинг ҳаёт фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Нуклеин кислоталар, нуклеотидлар, коферментлар ва б. таркибига киради.

Prev Article

ПИРИЛДОҚ