ПИРИТ

ПИРИТ (юн. pyrites lithos — учқун бе-рувчи тош) , олтингугурт колчедани, темир колчеданиминерал. Кимёвий таркиби FeS2 (46% Fe, 53,4% S); Co, Ni, As, Cu, Аи, Se ва б. аралашмалари бўлади. Куб, пентагон-додекаэдр, баъзида октаэдр кристаллар ҳосил қилиб, куб сингонияда кристалланади. Зич донадор массалар, шарсимон конкрециялар шаклида куп учрайди. Оч, сарғишқўнғир рангли, металлсимон ялтироқ. Қаттиқлиги 6—6,5; зичлиги 4900—5200 кг/м3. П. гидротермал конларда, колчеданли қатламларда кенг тарқалган. Пирит сульфат кислотаси, олтингугурт ва темир купороси учун хом ашё хисобланади. РФ (Урал, Ол-той), Козоғистон, Норвегия, Испания, Италия, Кипр, АҚШ, Канада ва Японияда Пирит конлари топилган.

Prev Article

ПИРИЛДОҚ