ПИРМУҲАМЕДОВ

ПИРМУҲАМЕДОВ Раҳим [1896.20.12 (1897.1.1) – Тошкент – 1972.16.2] – биринчи узбек киноактёрларидан. Ўзбекистон халқ артисти (1948). Москва узбек драма студиясини тугатган (1930). Ижодий фаолиятини 1918 й. К. Маркс номидаги театр труппасида бошлаган, кейинчалик Самарқанд, Наманган театрларида ишлаган. 1924 й. Тошкентда утка-зилган «кулдирувчилар мусобақаси»нинг ғолиби бўлган. 1927 й. дан киноактёр. Пирмуҳамедов эпизодик роллар устаси сифатида танилган. У овозеиз кино («Масжид гумбазлари ос-тида»да Умарнинг дўсти; «Соябон арава»да Жўрабой; «Равот қашқирлари»да Акромхон, «Махов қиз»да Саидмурод ва б.) давриданоқ етакчи киноак-тёрлардан бўлган. Бу даврда у овозеиз кинонинг энг яхши анъаналарини ўзлаштириб, ўзининг кейинги фаолияти учун муҳим замин тайёрлаган. Биринчи узбек овозли фильми «Қасам»да Раҳим милиционер образини яратди. Пирмуҳамедов ижодидахалқтеатрианъаналари, замонавий саҳна санъати ютуклари ва кино эстетикаси маданиятига хос хусусиятлар уйғунлаша борган, у амир айғоқчиси («Насриддин Бухорода»), Абулмалик («Алишер Навоий»), Абдулхайр («Абу Али ибн Сино»), карвонсарой соқчиси, кўса («Тоҳир ва Зуҳра»; «Насриддиннинг саргузаштлари») сингари чуқур миллий, ҳаётий образлар яратди. Турли хил хаттиҳаракатлар, ўзига хос мимика ва б. воситалар билан образларига сатирик ва юмористик бўёқ бериб, уларни турли драматик кулгили ҳолатларда намойиш этиш Пирмуҳамедов ижодига хос. «Фурқат» фильмидаги қотил, «Ўтган кунлар»даги Қушбеги, «Маҳаллада дув-дув гап»даги Арслонбек, «Сен етим эмассан»даги чипта назоратчиси каби салбий образлар ўзининг тўлақонлилиги, ранг-баранглиги, сатирик бўёкларга, миллий колоритга бойлиги билан ажралиб туради. Иброҳим ошпаз («Гуллар очилганда»), Акмал қизиқчи («Наташахо-ним»), Вазир («Икки дил достони») каби роллари узбек киноси зарварақларидан ўрин олди. «Шиддат» фильмидаги Муллабой унинг ижодидаги сўнгти образ бўлди. «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2003).

ЛЛ. Акбаров X., Раҳим Пирмуҳамедов, М., 1970; Тешаба ев Дж., Рахим Пирмухамедов, Т., 1970.

Loading...