ПИРОЭЛЕКТР

ПИРОЭЛЕКТР (юн. руг — олов ва электр) — кристалл диэлектриклар қиздирилганда ёки совитил ганда уларнинг сиртида электр зарядлари ҳосил бўлиши. Қиздирилганда уларнинг бир учи мусбат зарядланса, совитилганда манфий, иккинчи учи эса тескари ишорада зарядланади. Пироэлектрик (кристалл диэлектрик) сиртида зарядлар ҳосил бўлиши кристалл қиздирилганда унинг ичида спонтан (ўз-ўзидан ҳосил бўладиган) қутбланишнинг ўзгаришига, зарядланиш интенсивлиги т-ра ўзгаришига боғлиқ. Пироэлектр хусусиятли кристаллар пьезоэлектр хусусия-тига ҳам эга бўлади. Шунинг учун т-ра нотекис ўзгарганида кристалл деформацияланади, деформацияланиш эса, ўз навбатида, пьезоэлектр табиатли «иккиламчи» қутбланишни юзага кел-тиради ва у П. табиатли «бирламчи» қутбланишга қўшилади. Бу эса соф Пироэлектр эффектини кузатишга халақит беради. Демак, кристалл деформацияланмаган ёки деформацияси доимий турган ҳолдагина соф Пироэлектр эффектини кузатиш мумкин. Пироэлектр кристалларда электрокалорик эффект деб юритиладиган тескари эффект ҳам кузатилади. Бу эффект ўзга-рувчан электр майдонига жойлаштирилган кристалл т-расининг ўзгаришидан иборат. Пироэлектр эффектидан амадда ин-фрақизил нурланишни топишда фойдаланиш мумкин.

Prev Article

ПИРОХЛОРЛАР

Next Article

ПИРР