ПИРОГОВ Николай Иванович [1810.13. (25), 11. Москва — 1881.23.11(5,12), ҳоз. Винница яқинида)] — рус хирурги ва анатоми, педагоги, жамоат арбоби; ҳарбий-дала хи-рургияси ва хирургиядаги анатомик-экспериментал йўналиш асосчиси. Петербург ФА мух-бир аъзоси (1847). Севастополь мудо-фааси (1854 — 55)нинг, франц-прус (1870—71) ва рус-турк (1877—78) урушларининг қат-нашчиси. Илк бор жанг майдонида наркоз учун эфир ишлатиб операция қилган (1847), қўзғалмас гипс боғлов қўллаган, бир қатор муҳим операциялар ва хирургик усулларни таклиф этган. Россияда пластик операция, жаҳонда эса суяк пластикаси ғоясини биринчи бўлиб илгари сурган; маориф соҳа-сида ун-тлар автономияси, ялпи бошланғич таълим тарафдори бўлган. Вабонинг патологик анатомияси бўйича қимматли тадқиқотлар ўтказган (1849). «Топографик анатомия» атласи (1—4 жилдлар, 1859—54) жаҳон миқё-сида шуҳрат қозонган.
Ас.: Собр. соч., т. 1-8, М. 1957-62; Избр. педагогические сочинения М., 1953.
Ад.: Геселевич А. М., Н. И. Пирогов, М., 1969.