ПИРОЛИЗ

ПИРОЛИЗ (юн. руг — олов ва…лиз) — пирогенетик жараёнлардан бири; мураккаб моддаларни уларга ҳаво бермай (кўпинча катализаторлар б-н) юқори т-ра таъсирида оддий моддаларга парчалаш. Пиролиз техникада, мас, нефтни қайта ҳайдашда (бензин миқдорини ошириш ва ароматик углеводлардан олиш учун) кенг қўлланади. Нефтни махсус печларда 600—750° гача қиздирганда углеводородгача бўлган мол. м. си кичик бирикмалар ҳосил бўлади; айни вактда зичлашиш реакцияси рўй бериб, мол. м. си юқори бўлган моддалар, ароматик ва тўйинмаган углеводородлар вужудга келади. Нефть П. килинганда углеродли қолдиқ, нефть кокси ва б. ҳосил бўлади. Т-ра, босим ва қиздириш давомийлиги Пиролиз натижасига таъсир килади. Пиролизда ишлатиладиган заҳарли кимёвий воситалар, халқ хўжалигининг турли тармоқдарида қўлланадиган углеводородлар (ёғоч спирти, сирка кислота ва б.), қазиб олинадиган кўмирлардан кокс, газ ва б. олишда қўлланади. Саноатда металл карбонилларини Пиролизга учратиб металл кукунлари ҳосил қилинади. СаСО3 дан кальций оксиди, баъзи анорганик тузларни пирогидролиз қилиш йўли билан оксидлар олинади.

Prev Article

ПИРОКСИЛИН

Next Article

ПИРОМЕТР