ПИРОХЛОРЛАР

ПИРОХЛОРЛАР (юн. руг — олов ва chloros — сарғишяшил) — титантан-тал-ниобатлар мураккаб оксидларига мансуб минераллар гуруҳи. Кимёвий таркиби беқарор, бир қадар аниқроқ формуласи (Ca, Na, К, Rb, Sn, U, Ва, Bi, Sb)2.m (Nb, Та, Ti)2O6. (О, ОН, F), m – nH2O; изоморф аралашма ҳолида U, Th, Ce, Y, Fe ва б. бўлади. Пирохлорларга 3 кичик гуруҳ (пирохлор, микролит ва бетафит)га ажратилган 21 минерал ки-ритилган. Ранги оч сариқ, қизғиш-жигарранг, қўнғир-қора. Айримлари қиздирилганда сарғишяшил рангга ўтади. Кўпинча кичик (10—15 см гача) октаэдр, додекаэдр шаклда кубик сингонияли кристаллар ҳолида учрайди. Қаттиклиги 4—5,5; зичлиги таркибига ва физик хоссаларига қараб ўзгаради: 3700—5000 кг/м3 (пирохлор ва бетафит) ва 5900—6400 кг/м3 (микролит). Пирохлорлар баъзан кучли радиоактив, тез ўзгариб туради ва метамикт минералларга киради. Сиенитли ва нефелин-си-енитли пегматитларда циркон, ильменит, сфен, кальцитлар билан бирга учрайди. Йирик уюмлари ниобий ва тантал олиш учун руда ҳисобланади.

Loading...