ПИРРОТИН

ПИРРОТИН (юн. pyrrotes — чўғдай қизил ёки қуюқ сариқ) , магнит колчедани — сульфидлар синфига мансуб минерал. Таркиби Ғе, KS. Қўшимча сифатида Ni, Co бўлади, ҳамда қат-тиқ қоришмалари (халькопирротинлар) учрайди. Гексагонал ёки моноклин сингонияли кристаллари кам учрайди, одатда, яхлит масса ёки хол-хол доналар шаклида бўлади. Ранги тўқ сариқ, қиз-дирилганда қўнғир тусга киради, ме-таллдек ялтироқ, мўрт. Структураси нуқсонли, чунки октаэдр бўшлиқларнинг ҳаммаси ҳам Ғе билан тўлдирилмаган. Қат-тиклиги 3,5—4,5; зичлиги 4580—4700 кг/ м3. Магнит хоссаси таркибига қараб ўзга-ради: S кам бўлган триолит ва гексагонал Пирротин — антиферромагнетиклар, S кўп бўлган моноклин Пирротин — ферромагнетик (Кюри нуқтаси 300—320°С). П. нинг ай-рим минераллари парамагнетизм (магнит анизотропияси) хусусиятига эга. Пирротин қайноқ аралашмалардан вужудга келади. Турли генетик типларда ва эндоген конларда тарқалган: асосли магматик жинсларда сульфат уюмлари (мис-никель сульфидлар) орасида, контакт-метасоматик конларда халькопирит, пирит, касситерит, шеелит, кальцит, кварц б-н, гидротермал конларда сфалерит, галенит, халькопирит, касситерит, арсенопирит б-н, чўкинди жинслар орасида сидерит билан бирга учрайди. Оксидланиш зонасида пирит, марказит ва қўнғир те-миртошларга айланади. Пирротин рудаларида бошқа фойдали компонентлар бўлмаса, кам фойдаланилади, улар олтингугурт, темир, сульфат кислота олишда хом ашё сифатида ишлатилади, никелли Пирротин никель олиш учун фойдаланилади. П. Ўзбекистонда дастлаб Самарқанд вилоятида (1891), сўнгра Чатқол-Қурама тоғларида, Ўзбекистон ғарби ва жанубида ва б. жойларда топилган.

Loading...