ПИСТИРМА

ПИСТИРМА (писмоқ, пусмоқ, бусмоқ) — ҳарбий бўлинмаларнинг душман кисмлари ўтиши мумкин бўлган йўлларда одциндан пухта ниқобланиб ўрнашиши. Пистирма қад. ҳарбий тактик усуллардан бири бўлиб, муҳорабалар чоғида тез-тез қўлланган. Ушбу жанг усулидан, айниқса, Чингизхон, Амир Темур ва б. машҳур саркардалар қўмондонлигидаги қўшинлар унумли фойдаланган. Шайбонийхон сафавийлар П. сига дуч келиши оқибатида ҳалокатга учраган (қ. Марв жанги). П., асосан, ғанимга қўққисдан ҳужум қилиб, уни тормор этиш, техникасини ишдан чиқариш мақсадида кўйилади. Пистирма дан, шунингдек, душман жангчиларини асирга тушириш, разведка мақсадида «тил» олиш учун ҳам кенг фойдаланилади. Пистирма қўлёзма манбаларда бусуғ, пусуғ, пустура, камин каби истилоҳдар билан ҳам ифодаланган.