ПИЁЛА

ПИЁЛА — уй-рўзғор буюми; тубидан юқорига томон кенгайиб борадиган тагликли идиш. Хосядан кичик ҳажмда бўлади, асосан чой ичилади. Пиёланинг катта (нимкоса), ўртача ва кичик хиллари бор. П. чинни, сопол ва б. хом ашёлардан тайёрланади, нафис жози-бадор ислимий нақшлар билан (металл Пиёла кандакори усулида) безатилади, ҳалланади. Авваллари қаймоқ, асал, му-раббо солишда катта Пиёладан фойдала-нилган, ҳозир кичик Пиёла ишлатилади. Археологах топилмалар Пиёланинг кадимдан тайёрланганлигини кўрсатади.

Loading...