ПИЁЗ

ПИЁЗ (Allium) — лоладошлар оиласига мансуб икки йиллик ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми, сабзавот ва манзарали экин. Шим. ярим шарда 500 га яқин тури маълум. Энг кўп турлари Ўрта Осиё, Кавказ, Шарқий Сибирда, камроқ тури Европада ва Узоқ Шаркда учрайди. Ўзбекистонда Пиёзнинг дойра пиёз (қирқбарг пиёз), писком П. (тоғ пиёз), кўримсиз пиёз, ғадир-будур пиёз, ҳаворанг Пиёз (гулпи-ёз), ёввойисаримсоқ Пиёз, саримсоқ П. (саримсоқ), Шуберт П. и (чўчқа пиёз), қоратов пиёзи (чўчқақулоқ), новча пиёз (анзур пиёз), чимён П., Северцов П. и каби 15 ёввойи тури усади. Асосан, 6 тури — ош Пиёз (ватани Ўрта Осиё ва Афғонистон), батун Пиёз (ватани Шарқий Сибирнинг жануби), порей Пиёз (ватани Ўрта денгиз бўйлари) ва б. экиб етиштирилади.

Энг кўп тарқалган тури ош Пиёз (А. сера L.) тупроқ унумдорлигига ғоят талабчан, совуққа чидамли ва ўта намсевар сабзавот экини. Ўрта Осиёдан ташқари АҚШ, Болгария, Испания, Миср, Франция, Италия ва Японияда кўп экилади. Ўзбекистонда 2 йиллик, ай-рим мамлакатларда 2 ва 4 йиллик экин. Пиёз бошлари япалоқ, узунчоқ ёки юмалоқ. Таркибида (навларига қараб) 2,4—14% қанд, 2—13,9 мг% С витами-ни, эфир мойи, баргида эса 19—57,7 мг% С витамини, шунингдек, А, В,, В2 витаминлари ва 1,3—5,9 мг% А про-витамини, лимон ва олма кислоталар, фитонцидлар ва б. бор.

Пиёз боши поясининг шохланишига қараб кам, ўртача ва куп уяли навларга ажратилади. Кам уяли навлар 1, ай-рим ҳолларда 2, ўрта уяли навлар 2 — 3, кўп уяли навлар 5 ва ундан куп пи-ёзбошлар ҳосил қилади. Таъмига кура, ош пиёз навлари аччиқ, ярим аччик, ва чучук турларга ажратилади.

Пиёз, асосан, овқатга ишлатилади. Табобатда ошқозон-ичак, нафас органлари ва юрак-томир системаси касалликларини даволашда фойдаланилади. Ош П. бир ёки бир неча генератив ва вегетатив куртаклар жойлашган қисқа поядан иборат. Гули икки жинсли. Ил-дизи попук илдиз. Уруғи уч қиррали, 1000 донаси 2,5—4 г. П. жанубий, ғар-бий, шарқий кенжа турларга бўлинади. Ўзбекистон ва Қозоғистон жанубида жанубий ва, қисман, ғарбий кенжа турга оид маҳаллий навлар тарқалган. Буларга Андижон оқ Пиёзи (йирик, оқ), Самарқанд қизил 172 Пиёзи (думалоқясси, қизил), марғилон П. и ёки тухум П. (чўзик, тухумсимон, оқ), Қоратол П. и( думалок, тилларанг), Фароби (йирик, думалоқясси, оқ), Каба 132 (йирик, думалоқ, жигаррангсарик), Тунгани-56 (думалоқясси, тўқ бинафшаранг) ва Испан 313 (йирик, думалоқ, оч сарик) Пиёз лари ва б. киради.

Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда 1-йили далага уруғи сепилиб, истеъмол учун ош Пиёз (бошпиёз) олинади. 2-йили бош П. экилиб, уруғ олинади. Ўзбекистон шароитида Пиёз экиладиган ер иложи борича бегона ўтлар чиқмайдиган қилиб тайёрланади, кузги шудгор эрта ўтка-зилади, култивация қилинади, мола босилади. Пиёз экиладиган ернинг гектарига 20—25 т чириган гўнг, технология талабларига кўра минерал ўғитлар солинади. Ўрта Осиёда Пиёз 3 муддатда: эрта кўкламда (фев. охири — март бошлари-да); ёзкузда (авг. охири — сент. бошларида) ва кеч кузда (нояб. да, «тўқсон босди») экилади.

Пиёз сабзавот ва дала алмашлаб экиш тизимида етиштирилади. Энг яхши ўтмишдошлар — карам, помидор, бодринг, кузги дон экинлари анғизи, картошка. Ўсув даврида озиклантирилади, суғорилади (ер ости сувлари чукур жойлашган бўз тупрокли ерларда 12, ўтлоқиботқоқи тупрокларда 7—8 марта), қўлда ёки кимёвий усулда ўтоққилинади. Сент. охири — окт. бошларида қазилиб, аввал далада, кейин усти ёпиқ жойларда куритилади, сараланади, ҳар хил чиқитлардан тозаланади. Ҳосилдорлиги 120 дан 400— 600 ц/га. Уруғ олишда сараланган, навдор Пиёз боши (нўш) эгатларга экилади. Майда Пиёз бошчаларини нўш қилиб эрта баҳорда кўкпиёз ва ёз бошида бош пиёз олиш учун Пиёз боши (нўш) кдцалади – П. уруғи июнь охири — июль бошларида етилади. Гектаридан ўртача 3—5 ц, айрим хўжаликларда 10 ц гача уруғ олинади.

Асосий зараркунандал ар и: П. пашшаси, тамаки шираси, Пиёз парвонаси; касал л икл ар и : бўйин чириши, сохта кул, к°РакУя> вирус касалликлари.

Ош П. ва унинг нўшидан ташқари, Пиёзнинг батун, порей, шнитт, шалот ва жуда кўп бошқа турлари хам озик-овкатга ишлатилади. Батун Пиёз, (A. fi stulosum) пиёз бош тугмайдиган кўп йиллик ўсимлик. Бир жойда 3—4 й. усади (Салатний 35 нави). Барглари 25—30 см бўлганда — май охирида йиғиштирилади. Ҳосилдорлиги 300 ц/га. Порей Пиёз (A. porrum) — пиёзбош тугмайдиган кўп йиллик ўсимлик. Узун ништарсимон баргли, сохта пояли кўп йиллик ўсимлик. Ҳосилдорлиги 250 ц/га. Шнитт (Сибирь) П. (A. scho-enoprasum) — ватани Жанубий Осиё бўлган кўп йиллик ўсимлик. Кам микдорда етиштирилади. Кучли шохланади — 3 ёшлиси 50 тагача барг чиқаради. Баргида 70—105 мг% С вита-мини бор. Совуққа ўта чидамли, ҳосилдорлиги 150—200ц/га. Шалот Пиёз (А. ascalonicum) — ватани Жанубий Осиё бўлган куп йиллик усимлик. Пиёз бошчалари майда. Асосан, Кавказда очик ва ёпиқ (ҳимояланган) тупрокқа баҳорда экилади. Пиёзнинг вегетатив кўпаядиган саримсоқ Пиёз (A.sativum) тури қимматли сабзавот экини (қ. Саримсоқ). Пиёзнинг айрим ёввойи турлари барги ёки пиёзбоши истеъмол қилинади, писком Пиёз (А. pskemens) каби бўйи 1 м га борадиган айрим турлари манза-рали боғдорчилиқца экилади.

Орип Қодирхўжаев.

Loading...