ПЛАКАТ

ПЛАКАТ (нем. Plakat, франц. placard — эълон, афиша) — графика тури; катта вараққа ишланган тасвирий санъат асари. Қисқа матн илова қилинади; ташвиқот, реклама, информация ва ўқувтаълим мақсадларига хизмат қилади. Замонавий Плакат, одатда, рассом яратган асл нусхадан босмахонада кўпайтирилади. Олисдан кўзга яққол ташланиши, ўта таъсирчанлиги, оммабоплиги, тасвирининг кинояларга бойлиги, хаммабоп рамзлар ишлатилиши, турли ҳажмдаги шаклларни қиёслаш, умумлашма тасвирий шакллардан фойдаланиш каби ўзига хос бадиий воситалари билан бошқа ахборат манбаларидан фарққилади. Бунда шрифт ва матннинг жойланиши, шартли ранглар (ёрқин безаклар) қўлланилиши мухим роль ўйнайдй. Тасвирий восита сифатида баъзан фотография (мустақил тарзда ёки расм, ранг-тасвир б-н) ишлатилади.

19-а. 2ярмидан Ғарбий Европада реклама кўринишидаги Плакат юзага келган. Бунгача катта ҳажмдаги ташвиқий гравюра баъзан Плакат деб аталган. Плакат ижтимоий – сиёсий ҳаёт, халқ хўжалиги, маданий вазифалар билан боғлиқ хрлда ривожланди. 1900-й. лар бошларида сиёсий Плакат юзага келди, демократик ҳаракат ва тинчлик учун кураш соҳа-сида катта ютукларга эришилди. 1910 й. дан китоб-жур. графикасидан узокдашиб, дастгоҳ графикасига якинлашган Плакат рангтасвир, графика, фото санъати билан кўпроқ боғланди. 20-а. да Плакат ташви-қотнинг жанговар қуролига айланди. 2-жаҳон уруши йилларида ўта таъсирчан воситага айланган бўлса, ҳоз. кунда тинчлик учун курашда, жамият ҳаётида уч-раб турадиган камчиликларни бартараф этишда ва б. да мухим роль ўйнамоқда.

Ўзбекистонда Плакат 19-а. охири 20а. бошларида пайдо бўлди, 20-а. 20-й. ларидан кенг тарқалди. Дастлабки йилларда асосан қўлда ишланган ва кўпайтирилган Плакат ва ҳажвий расмлар кенг қўлланилган. Босма П. 1923 — 24-й. лардан чоп этила бошланди. Уста Наби Ҳафизов, М. Курзин, В. Уфимцев, В. Кайдалов ва б. самарали ижод қилди. 2-жаҳон уруши йилларида Плакат етакчи ўринни эгаллади. Плакат чирассомлар уюшмаси тузилди, ЎзТАГ ойнаси ташкил этилди (1941). Плакатда сўнгги янгиликлар ва муҳим воқеалар ўз ак-сини топди. 60— 80-й. ларда А. Балканов, В. М. Громико, Ф. Кагаров, В. Евенко, Т. Ткачев ва б. рассомларнинг тинчлик, ахлоқ, иқтисод, маданий маърифий мавзулардаги асарлари яратилди. Жумладан, Ф. Кагаровнинг тинчлик мавзу-идаги Плакат лари халқаро анжуманларнинг рамзига айланди. Рассомларнинг ижо-дий изланишлари туфайли П. Ўзбекистонда тасвирий санъатнинг энг таъсирчан оммабоп турига айланди (А. А. Зиёев, Т. А. Тохтарова, Х. Ҳасанов, Н. Ҳакимов, Н. Ҳусанов, И. Абдуллаев, А. Нурқобилов ва б.).

Ахборот технологиясининг ривожланиши, полиграфия ишларининг янгиланиши ҳамда хаётга кенг кўламда компьютер графикасининг кириб келиши Плакатнинг янги имкониятларини излашни талаб қилади.

Loading...