ПЛАНЕТАЛОГИЯ

ПЛАНЕТАЛОГИЯ (юн. planets — ке-зиб юрувчи ва… логия) , сайёрашунослик — Куёш системасидат сайёралар ва уларнинг йўлдошларини ўрганиш билан шуғулланувчи фанлар мажмуи. Планеталогия сайёралар ва йўлдошларнинг физик хоссалари, кимёвий таркиби, ички ва ташки қобиқлари хусусиятларини ўрга-нади. Планеталогия қуйидаги бўлимлардан иборат: планетар геология, селенология (Ойни), ареология (Марсни), гермесология (Меркурийни) ва афрология (Ве-нерани) тадқиқ қилади. Планеталогия 1950 й. ларда СССР да шаклланган; 1955 й. да астрогеология (1962 й. дан планетология) комиссияси, 1968 й. да Халқаро Планеталогия ассоциацияси тузилди. Космик тадқиқотлар билан боғлиқ Планеталогия алоҳида ривожланди.

Loading...