ПЛАНЕТАРИЙ

ПЛАНЕТАРИЙ (лот. planeta — сайёра) — 1) астрономик ҳодисалар (юлдузлар осмонининг кўриниши, осмон сфера-сининг айланиши, Қуёш ва сайёраларнинг кўринма ҳаракати, Ер сунъий йўлдошлариттт ҳаракати; Қуёш ва Ой тушилиишари ва б.) ни махсус экранда кўрсатувчи аппарат. Экрани ярим шарни эслатувчи гумбаз кўринишида бўлади. Ойлаб ва йиллаб кечадиган ҳодисаларни Планетарийда бир неча мин. мобай-нида намойиш қилиш мумкин. Биринчи оптик Планетарий 1924 й. «Карл Цейс» фирмаси з-дида (Германия) яратилган. 20-а. 70-й. ларда «Карл Цейс» халқ корхо-наси (ГДР) П. нинг 3 моделини ишлаб чиқарган. Планетарий аппаратлари АҚШ (Spitz), Япония (Goto) ва ГФР (Zeiss) ва б. мамлакатларда ишлаб чиқарилади;

2) астрономия, космонавтика ва Ер ҳақидаги фанларга оид тадбирлар ўтказиладиган маданиймаърифий муассаса. Планетарийда астрономия, геодезия, геофизика ва космонавтикага дойр маърузаларни ўқиш мумкин. Биринчи Планетарий 1925 й. Мюнхенда қурилган. Тошкентда Планетарий 1963 й. ҳоз. Аб-дулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида қурилган, 2003 й. П. нинг янги биноси ишга туширидци.