ПЛАНК

ПЛАНК (Planck) Макс Карл Эрнст Людвиг (1858.23.4, Киль – 1947.4.10, Гёттинген) — немис назариётчи физиги, квант назария асосчиларидан бири. Берлин ФА аъзоси (1894 й. дан). Мюнхен (1874—77) ва Берлин (1877—78) ун-тларида ўқиган. Мюнхен ун-тида ўқитувчи (1880 — 85), Киль (1885 й. дан) ва Берлин (1889 й. дан) ун-тлари проф., Лондон Қи ролл и к жа-мияти аъзоси (1926). Илмий ишлари термодинамика ва иссиқлик нурлани-~ шига оид. Термодинамиканинг иккинчи қонунини асослади (1879) ва кўпги-на физиккимёвий жараёнларни ечишда, хусусан, газлар ва кучсиз эритмалар диссоциациясига термодинамика қонунларини татбиқ қилди (1883—88). 1900 й. да нур чиқараётган тизим — осцилляторнинг нурланиши узлукли катталик (hv) эканлигини фараз қилди (бунда v — нурланиш частотаси, h — таъсир кванти ёки Планк доимийси). П. шу фаразга асосланиб, классик физикага татбиқ этиб бўлмайдиган мутлақ қора жисмнинг электромагнит нурланиши спектрида энергия тақсимоти (Планк нурланиш крнуни)ни ифодаловчи формулани топди. Планк доимийсининг киритилиши квант физика ривожланишининг бошланғич даври бўлди.

Планкнинг назарий тадқиқотларида нисбийлик назариясига оид ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Хусусан, у реляти-вистик динамиканинг тенгламасини келтириб чикарди (1906), термодина-микани махсус нисбийлик назарияси миқёсида текшириб, у тўғрисида умумий хулосалар чиқарди. Планк физика ме-тодологиясига дойр жуда кўп ишлар қилган. У кўп жилдли назария физика курси муаллифи. Нобель мукофоти лауреата (1918).

Loading...