ПЛАСТИНКАЛИЛАР

ПЛАСТИНКАЛИЛАР (Placozoa) – умуртқасиз ҳайвонлар типи. 1971 й. да аниқланган. Уз. бир неча мм, денгиз тубида яшайди. Гавдаси жуда юпқа пластинкасимон, шакли ўзгарувчан, олдинги ёки кейинги қутблари, ҳақиқий тўқима ва органлари бўлмайди. Қорин ва орқа томонидаги ҳужайралари бирбиридан фарқ қилади. Паренхимасида дуксимон қисқарувчи ҳужайралари бор. Тухум ҳужайраси паренхимада етилади. Жинссиз бўлиниш ва куртакланиш ҳамда жинсий кўпаяди. Тухуми тўлиқ ва текис бўлинади. 2 уруғи: трихоплакслар ва треплоплакслар маълум.