ПЛАТЕЯ — Жан. Беотия (Греция) даги юнон шаҳар-давлати. Фивадан жан. рок,да жойлашган. Юнон-форс урушлари даврида Платея якинида юнон қўшинлари форс армиясини тормор келтирган (мил. ав. 479 й. 26.9). Афина ва Спарта раҳбарлигидаги 24 юнон шаҳардавлатлари қўшинига спарталик лашкарбоши Павсаний, форслар қўшинига Мардоний қўмондонлик қилган. Ушбу мағлубиятдан сўнг форслар Юнонистондан Гел-леспоитга чекинишга мажбур бўлишган. Мил. ав. 427 й. Пелопоннес қўшинлари узоқ қамаддан сўнг Платеяни вайрон қилганлар.