ПЛАТИНА

ПЛАТИНА (испанча plata — кумуш; лот. Platinum) , Pt — Менделеев даврий сис-темасининг VIII гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 78, ат. м. 195,08; оғир, қийин эрувчи металл. Табиатда Платинанинг 4 та барқарор l94Pt (32,9%), l95Pt (33,8%), l96Pt (25,2%), i9s pf (7,2%) ва 2 та кучсиз радиоактив изотопи 190Pt (0,013%, Т =6,9-10” й.), l92Pt (0,78%, Т1/2=1015 й.) учрайди. Платина нодир ва тарқоқ элемент. Урал, Сибирь, Жан. Америка, Аляска, Канада ва Жан. Африкада Платина конлари бор. Ер пўстининг масса жиҳатидан 5-10~7%ни ташкил қилади. Соф Платина илк бор 1803 й. да Волластон томонидан олинган. Платина, шунингдек, Ер пўстида Платина билан учрайдиган ва хоссалари ўхшаш бўлган эле-ментлар ҳақида платина (туғма платина), Платина металлари, Платина ру-далари мақолаларига к,.

Loading...