ПЛАТОН

ПЛАТОН (Platon) Афиналик, Афлотун (ҳақиқий исми Аристокл; мил. ав. тахм. 427.27.5 — Афина — 347) — юнон файласуфи, платонизм асосчиси. Сократттг шогирди. Сократ унга «Платон» (кенг елкали, кенг кўкракли деган маънони беради) деб ном қўйган. Платон машҳур файласуфлар билан ёшлигидан муло-қотда бўлиб, улардан таълим олди. Гераклит, Парменид, Демокрит ва б. файласуфларнинг асарларини ўрганди. Мил. ав. 380 й. ларда Афина яқинидаги Академия номли бир боғни сотиб олади (бу ном шу ерлик афсонавий қаҳрамон Академ шарафига берилган) ва бу боғда ўзининг Платон академияси деб аталган фалсафий мактабини ташкил этади. Академия Афинада деярли 1000 й. фаолият кўрсатади. Унда Аристотель ҳам ўқиган. Академияда фақат фалсафадан эмас, геом., астрономия, геогр., зоол. ва ботаникадан ҳам таълим берилар эди. Бироқ сиёсий таълим марказий ўринда эди. Таълим маърузалар, мунозаралар ва суҳбатларга асосланарди. Ҳар куни гимнастика машғулотлари ўтказиларди.

Платон фалсафасининг асосий моҳияти — «ғоя» («эйдос»)лар ҳақидаги таълимотида баён этилган. Унинг фикрича, ғоя ҳақиқий борлиқ, биз биладиган ва яшайдиган дунё унинг соясидир. Ҳақиқий ўзгариш ва тараққиёт ғоялар дунёсига хос, соялар дунёсидаги ҳара-кат эса унинг инъикосидир. Ғоялар ду-нёсининг қонуниятларини ҳамма ҳам била олмайди. Уларни биладиган зотлар жуда кам учрайди, бу зотлар улкан акл эгалари бўлади. Аксарият кишилар соялар дунёси билан кифояланади. Платон ғоялар дунёсини нарсалар дунёсидан устун қўяди, чунки ғоялар дунёси идеал нарсалардир. Инсон ғоялар дунёси билан соялар дунёси ўртасидаги зотдир. Унинг руҳи ғоялар дунёсига, жисмо-ний танаси соялар дунёсига мансубдир. Шунинг учун руҳ ва тана бирлигидан иборат одам 2 оламга тегишлидир. Руҳ инсоннинг ҳақиқий қисмидир. Биз ҳаёт деб атайдигак нарса руҳ жисмоний та-нада яшайдиган вақтдир. Платоннинг билиш назарияси унинг ғоялар ҳақидаги на-зариясига асосланади. Билиш — анам-несис, яъни жоннинг эйдослар ҳақидаги хотираси. Эйдосга бўлган муҳаббат (эрос) маънавий юксалишга ундайдиган сабабдир.

Платон педагог ва тарбия назариётчиси сифатида хам машҳур. Фу-кароларни тар-биялаш давлатнинг асосий вазифаларидан деб ҳисоблади. Унинг фикрича, болалар қаётининг биринчи куниданоқ махсус муассасаларда тарбияланиши керак: 3—7 ёшда ўйинлар мактабларидаги уйлар ёки боғчада таълим олиши; 7—17 ёшда мактабда ёзув, ўқиш, мусиқани ўрганиши; 17—20 ёшда ҳар-бийгимнастик таълим олиши; 20— 30 ёшда келажакда ҳукмдор учун зарур бўлган фалсафий таълим олиши лозим.

Платон қарашларида жамият, давлат тўғрисидаги таълимот марказий ўринлардан бирини ташкил қилади. У давлат фуқароларини 3 табақага бўлган: 1-табақа — давлатни бошқариб турадиган донишманд ҳукмдорлар; 2-табақа — давлатни душмандан ҳимоя қиладиган ҳарбийлар; 3-табақа — давлатни ва юқоридаги 2 та-бақани моддий жиҳатдан таъминлаб турадиган деққонлар ва ҳунармандлар. Платон давлат бошқарув шаклини олий ҳокимият танҳо амалга ошириладиган монархията, тор доирадаги чекланган шахслар томонидан амалга ошириладиган аристокрашияга, бутун халқ ҳокимиятни бошқарадиган демократияга ажратади. Платон 4 асосий фазилатни фарқ килади: донишмандлик, мардлик, акл билан иш қилиш ва энг асосийси — бошка фазилатлар ўрнини тўлдирадиган ва қўшилиб кетадиган фазилат — адолат. П. нинг идеал давлат тўғрисидаги орзулари асосида адолат ғояси ётади. Унингча, жамият барча аъзоларининг одил жамиятдаги қонунларга бўйсуниши ижтимоий та-раққиётнинг асосий гаровидир. Қаердаки қонунлар ҳоким устидан ҳукмрон бўлса, ҳокимлар эса қонунга қул бўлса, ўша давлат гуллаб яшнайди. Агар давлат қонунлар устидан яроқсиз ҳокимиятни ўрнатиб қўядиган бўлса, у ҳолда қонун ҳеч қандай фойда бермайди, аксинча, давлат учун жуда катта зарар келтиради, деб таъкидлайди. Унинг фикрича, иқтисодиёт полис (давлат)нинг гуллаб яш-наши ёки таназзули омили ҳисобланади. И. ч. сиёсатни эмас, сиёсат и. ч. ни бо-шқариши керак. Жамиятни барқарор ҳолатдан чиқарадиган ҳар қандай ўзгаришларга йўл қўйилмаслиги зарур.

Платоннинг эстетик қарашларида борлиқ, ҳаёт «абадий ғоя»ларнинг тақлиди, нусхаси; санъат эса борлиқ, ҳаётнинг тақлиди, яъни таклидга тақлид, деган хулосага асосланган. У худоларга бўлган эътиқодни қўллаб-қувватлаган, худосизларни қрралаган, давлатни бошқарувчилар художўй бўлишлари керак, деб ҳисоблаган.

Фалсафа тарихида Платон таълимоти турлича қабул қилинган. Унга «илоҳий устоз» (антик давр), христиан дунёқарашининг мубошири (бобоси), соф севги файласуфи ва сиёсий хаёлпараст (Уйғониш даври) сифатида қаралган. Платондан 30 га яқин катта ва кичик асар қамда хатлари сақланиб қолган. Асарлари диалог шаклида ёзилган. Улардан муҳимлари: «Апология» (Сократни қимоя қилиш), «Критон» (қонунни ҳурмаг қилиш ҳақида), «Лахет» (мардлик ҳақида), «Хармид» (ақл билан иш қилиш ҳақида), «Менон» (нотиқлик санъати моҳияти ҳақида), «Базм» (эрос ҳақида), «Федр» (эйдослар ҳақидаги таълимот), «Федон» (адолат ҳақида), «Давлат» (адолат ҳақида), «Теэтет» (билим ҳақида), «Тимей» (космология), «Қонунлар», «Сиёсатдон», «Филеб» ва б. П. нинг асарлари асрлар давомида Ғарбда, Шарқда маълум ва машҳур бўлган, кўп тилларга таржима қилинган, уларга шархдар ёзилган. «Давлат» асарига Ибн Рушд, «Қонунлар»га Форобий шарҳи эътиборга лойиқ. Форобийнинг шарҳи «Талхи-су навомиси Афлотун» («Афлотун қонунлари моҳияти») деб аталади. Бу асар 1993 й. «Фозил одамлар шахри» китобида нашр этилган. 2002 й. Афло-туннинг «Қонунлар» асари Тошкентда узбек тилида нашр этилди. Ёзувчи Омон Мухторнинг «Афлотун» романи чоп қилинди (Т., 1998).

Абдулла Аюпов.