ПЛАЗМАТИК МЕМБРАНА, плаз молемма — ҳужайра цитоплазмасини ташқи муҳитдан ёки унинг қобиғидан (ўсимлик ҳужайраларида) ажратиб турувчи мембрана. П. м. га кимёвий таркибига кўра, ёглар, оқсиллар, углеводлар ва жуда оз микдорда бошқа органик бирикмалар киради. Суюкликмозаика моделига кўра, Плазматик мембрананинг асосий қисми фосфолипид қўш қаватдан иборат. Бу қаватнинг ичкарига қараган қисми гидрофоб (сувда эримайдиган), ташқи қис-ми эса гидрофил (сувда эрувчан) хусу-сиятга эга. Фосфолипид қаватда оқсил молекулалари сузиб юради. Фосфолипид қавати сиртида эса мураккаб органик бирикмалардан ҳосил бўлган гликопро-теинлар жойлашган. Улар рецепторлар таркибига киради. Плазматик мембрана барьер (тўсиқ), моддаларни ташиш (транспорт), регулятор (бошқариш) ва каталитик функцияларни бажаради (яна қ. Ҳужайра).