ПЛЕВЕН, Плевна — Болгариянинг шим. қисмидаги шаҳар. Плевен округининг маъмурий маркази. Аҳолиси 122,1 минг киши (2001). Транспорт йўллари тугуни. Дунай текислигининг қ. х. райони маркази. Озиқ-овқат, маши-насозлик, нефтни қайта ишлаш, резина, цемент, ойнашиша, тўқимачилик корхоналари мавжуд. Токчилик ва виночилик илмий тадқиқот ин-ти, тарих музейи бор. Туристлар кўп келади. Плевен — тарихий шаҳар бўлиб, 3-а. дан маълум. 1877—78 й. лардаги Россия—Туркия урушида Плевенда тарихий жанг бўлган.