ПЛЕЙСТОЦЕН

ПЛЕЙСТОЦЕН (юн. pleistos — энг кат-та, энг кўп, kainos—янги) — тўртламчи система (давр)нннт қуйи, энг кўп (1 млн. йил чамасида) давом этган бўлими. Плейстоцен умумий геохронологияда. ярус ёки зонага тенг бўлиб, кўпчилик мин-тақаларда ўз навбатида қуйи, ўрта ва юқори бўлимларга ажратилади. Плейстоценда Ернинг иқлими совуқлашган ва ўрта кенгликларда музликлар вужудга келган. Бу даврда қитъаларнинг 27% юзаси музлик б-н қопланган. Баъзи тадқи-қотчилар Плейстоцен бошларини алоҳида эпоха (замон) — эоплейстоценга ажратадилар ва унга бошқа олимлар неогенга киритган юқори (кечки) плиоценни ҳам қўшадилар. Плейстоцен мобайнида ҳайвонот ва ўсимликлар оламида муҳим ўзгаришлар рўй берган, энг қад. одамлар (ар-хантроплар) пайдо бўлган. «Плейстоцен» терми-нини инглиз олими Ч. Лайель киритган (1832 й.). Ўзбекистонда Плейстоценнинг умумий қабул қилинган яруслари йўқ. Ҳар бир регион учун ўзига хос мажмуа, свита ва қатлар ажратилган.

Loading...